11 Март 2025
296
МОҚ раҳбарияти эшкак эшиш турлари бўйича мураббийлар кенгаши билан учрашди
Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси раҳбарияти ва мураббийлар кенгаши билан янги мавсумга тайёргарлик режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов мутасаддилар билан суҳбатлашди.
Учрашувда барча ёш тоифаларидаги терма жамоаларнинг жорий йил кутиб турган йирик мусобақаларга тайёргарлиги, мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганилди.