10 Март 2025 423

Анвар Клевлеев Таиланддаги халқаро мусобақаларда шоҳсупага кўтарилди

Таиланднинг Паттая шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Уларда стартга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.

Каноэчимиз дастлаб “Sea Open” мусобақасида кумуш, сўнгра “Thailand Open” турнирида олтин медаль соҳибига айланди. Энди ҳамюртларимиз ушбу шаҳарда 12 мартгача ташкил этиладиган U18 ва U23 ёш тоифаларидаги қитъа биринчиликларида иштирок этишади.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu