Ру En O'z
16 Июль 2021 1913

Триатлончиларимиз Бўстонлиқда йиғин бошлашди

14 июль куни триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Ҳожикент пансионатида навбатдаги йиғинни бошлади.

Жорий ой бошида жамоамиз Испанияда ўтган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этгач қисқа муддат ҳордиқ чиқариб олди. Ушбу йиғин доирасида асосий ва ёшлар жамоамиз биргаликда машғулот олиб боришмоқда. Йиғинга 11 нафар спортчи жалб қилинган бўлиб, улар мураббий Виктор Земцов қўл остида шуғулланишмоқда.

Машғулотларда асосан жисмоний тайёргарликни кучайтиришга эътибор қаратилган. Ушбу йиғин август-сентябрь ойларида Туркияда ўтадиган навбатдаги халқаро мусобақага тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

Text to speech