8 Март 2025 315

Ҳурматли опа-сингиллар, спортчи аёллар ва соҳа фидойилари!

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сизларни баҳорнинг энг гўзал ва энг нафис байрами – 8 март, Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайди!

Сизнинг фидокорлигингиз, сабр-матонатингиз ва жўшқин энергиянгиз нафақат оилаларимиз, балки бутун жамиятимизга файз киритади. Айниқса, Ўзбекистон шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилаётган аёл атлетларимиз, мураббийларимиз ва спорт ташкилотларида фаолият юритаётган опа-сингилларимиз билан фахрланамиз! Сизнинг ҳар бир ютуғингиз нафақат юртимиз, балки келажак авлод учун ҳам илҳом манбаи демакдир.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, спорт ва ҳаётда юксак марраларни забт этишингизни тилаймиз. Ҳар доим бахтли ва ғалабаларга тўла ҳаёт кечиринг!

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu