7 Март 2025
357
18 ёшли Лазиза Ҳайдарова Линс Гран-приси совриндори!
Бугун Австриянинг Линс шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при турнири старт олди. -48 кг вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз Лазиза Ҳайдарова бронза медалига сазовор бўлди.
18 ёшли Ҳайдарова учинчи ўрин учун кечган 11 дақиқалик баҳсда нидерландиялик Амбер Герцесдан устун келди. Шу тариқа, Лазиза катталар тоифасидаги йирик турнирларда илк медалига эга чиқди.