7 Март 2025 1485

Оксана Чусовитина финалда!

Айни кунларда Озарбайжонда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина финал босқичига йўл олди.

Юртдошимиз ўзининг севимли таяниб сакраш дастурида медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди. Чусовитина саралаш босқичида 13.266 балл тўплаб, иккинчи натижа билан финалчилар қаторидан жой олган. Финал дастури эртага бўлиб ўтади.

Text to speech