Хоккейчиларимиздан тарихий ғалаба!

Таиландда хоккей бўйича U18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг III дивизион, «B» гуруҳидан ўрин олган баҳслар якунланди. Қувонарлиси, дунё биринчилигида илк бор қатнашган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, 1-ўрин билан кейинги босқич иштирокчисига айланди.

Гуруҳдаги сўнгги ўйинда ёшларимиз мезбонларни 3:2 ҳисобида доғда қолдиришга муваффақ бўлдилар. Ушбу ғалаба жамоамизга келаси йили III дивизионнинг «А» гуруҳида қатнашиш имкониятини тақдим этди. Баракалла, йигитлар!

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu