МОҚ раҳбарияти ўқувчи ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар билан танишди
МОҚ раҳбарияти пойтахтимиздаги таълим муассасаларида ўқувчи ёшларга спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида 300-умумтаълим ва 317-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ҳамда Сергели тумани спорт мактабига ташриф буюрди. Расмийлар умумтаълим ва ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчилари билан суҳбатлашишди ва спорт тўгаракларини кузатиб боришди.
Шунингдек, спорт мактабининг фаолияти ҳам алоҳида ўрганилди. Мутахассислар билан мактабнинг моддий-техник базасини кучайтириш, шуғулланувчи ёшлар учун қулай шароитлар яратиш борасида фикр алмашилди. Қолаверса, машғулотлар жараёнини рақамлаштириш борасида тавсиялар бериб ўтилди.