6 Март 2025 390

"Спорт тарихида матонатли аёл тимсоли” номли фотокўргазма ташкил этилди

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бугун Тошкент фотосуратлар уйида “Спорт тарихида матонатли аёл тимсоли” номли фотокўргазма ташкил қилинди. “Ўзбек аёли – ўтмиш, нафосат, келажак рамзи” шиори остида ўтган тадбирда МОҚ ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари, теннисимиз маликаси Ирода Тўлаганова ҳамда ёш спортчи қизлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада 1930 йиллардан бошлаб бугунги кунгача бўлган даврда аёл атлетларимизнинг ўзбек спортидаги ўрни очиб берилган. Ўтган асрда ўтказилган спартакиадалар, яқин йилларда спортчи қизларимизнинг йирик комплекс мусобақалар – Осиё ва Олимпия ўйинларидаги иштироки акс этган суратлар ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Кўргазма нафақат аёл атлетларимизнинг ютуқлари, уларнинг мамлакат спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссасинигина ифодалаб қолмасдан, иродали спортчи қизларнинг янги авлодини руҳлантиришга, уларда ватанпарварлик туйғусини юксалтиришга хизмат қилади.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu