6 Март 2025
549
Боксчи қизларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди
8-17 март кунлари Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада қатнашадиган жамоамиз Сербияга жўнаб кетди. Элшод Расулов бошчилигидаги мураббийлар штаби дунё биринчилиги учун қуйидаги таркибни танлаб олди:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Азиза Ёқубова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-60 кг: Ситора Турдибекова
-63 кг: Одинахон Исмоилова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Ойша Тоирова
-75 кг: Азиза Зокирова
-81 кг: Соҳиба Рўзметова
+81 кг: Олтиной Сотимбоева