4 Март 2025
455
- ВКонтакте
- РћРТвЂВВВВВВВВнокласснРСвЂВВВВВВВВРєРСвЂВВВВВВВВ
- Telegram
Ректорлар ўртасида “Вазир кубоги” спорт мусобақаси ташкил қилинмоқда
Бугун пойтахтимиздаги олий таълим муассасаларининг ректорлари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича “Вазир кубоги” мусобақаси ўтказилмоқда. Мазкур оммавий спорт тадбирида Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирликлари, шунингдек, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти иштирок этди.
Тадбирнинг давомида Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирлиги ўртасида талаба ёшларни спортга кенг жалб қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.