3 Март 2025
425
Хоккейчиларимизда учинчи ғалаба!
Таиландда хоккей бўйича U18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг III дивизион «В» гуруҳидан ўрин олган баҳслар ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Бугун учинчи ўйинини ўтказган йигитларимиз навбатдаги йирик ғалабани тантана қилишди. Туркманистонлик тенгқурлари билан баҳс олиб борган ёшларимиз 8:2 ҳисобида зафар қучишди.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз бундан аввалги икки ўйинда ЖАР ҳамда Люксембург жамоаларини ҳам йирик ҳисобларда мағлубиятга учратишган эди.