Ру En O'z
16 Июль 2021 1986

Дзюдочиларимизнинг машғулоти якуний паллада

Дзюдочиларимиз Майдзуру шаҳрида Олимпиададан аввал сўнгги ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётганидан хабарингиз бор. Машғулотларнинг охирги кунлари ҳам қизиқарли давом этмоқда.

Стартга бир неча кун қолгани боис мураббийлар штаби дзюдочиларимизга катта жисмоний юклама бераётгани йўқ. Асосий эътибор юқори чўққига чиқиб бораётган спорт формани ушлаб туриш ва техник тайёргарликни сайқаллашга қаратилган. Ўз навбатида, спортчиларни бир хил машғулотлардан чалғитиш учун мини-футбол ва бошқа кўнгилочар ўйинлар ҳам ўтказиб турилмоқда.

Бугун машғулотлар якунида жамоамиз билан бирга бўлиб турган МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов терма жамоамиз вакиллари билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг руҳияти, ички кечинмалари ҳақида гаплашди. Олимпиадада дзюдо баҳслари биринчилардан бўлиб бошланишини инобатга олиб, халқимиз ва юртбошимиз илк медалларни ушбу спорт туридан кутишаётгани, уларга чиройли ғалабалар тақдим қилиш ҳақида гапириб ўтди.

Text to speech