3 Март 2025
453
Странжа-2025: Боксчиларимизда 8 та медаль!
Болгария пойтахтида бокс бўйича «Странжа» халқаро турнири ўз якунига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 8 та медаль қўлга киритишга эришди. Бу билан йигитларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгалладилар. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Олтин медаль:
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Хўжаназар Нортожиев
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Кумуш медаль:
-48 кг: Беҳруз Холдоров
Бронза медаль:
-51 кг: Асилбек Жалилов
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев