2 Март 2025 522

Странжа-2025: Бугун финал жанглари ўтказилади

Бокс оламида “кичик жаҳон чемпионати” дея таъриф бериладиган «Странжа» мусобақаси якуний паллага кирди. Бугун турнирнинг финал баҳслари ташкил этилади. Муросасиз кечган ярим финал жанглари якунига кўра 6 нафар боксчимиз чемпионлик учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Яна 2 нафар боксчимиз эса имкониятни бой бериб, бронза медали билан кифояланди. Кечаги жанглар натижаси:

-51 кг: Асилбек Жалилов - Самет Гумус (Туркия) 0:5
-57 кг: Хўжаназар Нортожиев - Оразбек Ассилқулов (Қозоғистон) 4:0
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Лаки Аимуфу (Австрия) 5:0
-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Жак Мерлей (Ирландия) 5:0
-48 кг: Беҳруз Холдоров - Руней Луис (Ирландия) 5:0
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Башким Бажоку (Косова) 3-раундда техник ғалаба)
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Тимур Нурсеитов (Қозоғистон) 2:3
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Чженвей Ван (Хитой) 4:1

Бугун чемпионлик учун рингга кўтариладиган вакилларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-48 кг: Беҳруз Холдоров - Эргунал Сабри (Болгария)
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Тимур Кабдешов (Қозоғистон)
-57 кг: Хўжаназар Нортожиев - Залимхан Сулейманов (Озарбайжон)
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Ерассил Жакпеков (Қозоғистон)
-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Вагкан Нанитзаниан (Греция)
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Ойбек Оралбай (Қозоғистон)

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu