28 Февраль 2025 379

Тоғ чанғичиларимиз Осиё чемпионатида олтита медални қўлга киритишди

Хитойнинг Янсин шаҳрида тоғ чанғиси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари ўтказилган трассада кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли қатнашишди. 11 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар иштирокидаги баҳсларда ҳамюртларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлдилар.

 Олтин медаль:
Арман Гаюпов (гигант слалом)
Медет Назаров (слалом)

 Кумуш медаль:
Медет Назаров (гигант слалом)
Арман Гаюпов (слалом)
Сабина Режепова (слалом)

 Бронза медаль:
Валерия Ковалева (слалом)

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu