28 Февраль 2025
1234
Bugun oʻzbek xokkeyida tarixiy kun
Бугун хоккей бўйича Ўзбекистон U18 терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор жаҳон чемпионатидаги ўйинини ўтказади. Таиландда ташкил этилаётган III дивизионнинг «В» гуруҳидаги баҳсларда ёшларимизнинг илк рақиби ЖАР жамоаси бўлади.
Таъкидлаш жоиз, хоккейчиларимиз мусобақада 1-ўринни олишса, келаси йил III дивизионнинг «А» гуруҳида қатнашиш имкониятига эга бўлади. Жамоамизнинг мусобақадаги ўйинлари қуйидагича:
28 февраль: Ўзбекистон – ЖАР (14:30)
1 март: Люксембург – Ўзбекистон (14:30)
3 март: Туркманистон – Ўзбекистон (14:30)
4 март: Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина (11:00)
6 март: Таиланд – Ўзбекистон (18:00)
Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.
