28 Февраль 2025
1295
Ўзбекистон ва Буюк Британия таэквондо WT жамоалари Тошкентда қўшма йиғин ўтказишмоқда
Шу кунларда таэквондо WT бўйича дунёнинг кучли жамоаларидан бири – Буюк Британия термаси Тошкентда бўлиб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинларида ўз тарихида 10 та медаль қўлга киритган ушбу жамоа билан қўшма ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.
Режага кўра, мазкур йиғин 8 мартга қадар давом этади. Ушбу вақт мобайнида спортчиларимиз британиялик таэквондо усталари билан спарринглар ўтказиши, машғулотларда бирга иштирок этиши кўзда тутилган.







