27 Февраль 2025 308

Трамполинчиларимиз Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлишди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида трамполин бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам шоҳсупага кўтарилишди.

Микст дастурида қатнашган юртдошларимиз Миршоҳид Ҳасанбоев ҳамда Фарангиз Рўзиева жуфтлиги 48.080 балл билан кумуш медалга сазовор бўлди. Мазкур йўналишда олтин медаллар АҚШ, бронза медаллари эса Озарбайжон жамоаси вакилларига насиб этди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu