24 Февраль 2025 414

Ўсмир қиличбозларимиз қитъа биринчилигида 2 та кумуш медални қўлга киритишди

Кувайтда қиличбозлик бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги баҳслари якунланди. Мазкур тоифада кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.

Ҳар икки медални саблячиларимиз жамоавий дастурда қўлга киритишди. Хитойлик қиличбозларга қарши кечган финалларда йигитларимиз 17:45, қизларимиз эса 44:45 ҳисобларида имкониятни бой беришди. Эртага ёшлар ўртасидаги баҳсларга навбат берилади.

Text to speech