24 Февраль 2025
564
Софияда бокс бўйича "Странжа" турнири бошланмоқда
Бугун Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича «Странжа» халқаро турнири старт олади. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоасининг бир нафар аъзоси саралаш жангини ўтказади.
-60 кг: Самандар Олимов - Адам Хессион (Ирландия)
Қайд этиш жоиз, мусобақада Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпионлари Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам иштирок этиши кўзда тутилган эди. Бироқ Халоковнинг профессионал боксдаги иккинчи жанги 27 февралга сурилгани, Мўйдинхўжаев эса мусобақадан олдин жароҳат олгани учун ҳар икки боксчимиз турнирни ўтказиб юборадиган бўлишди.