24 Февраль 2025 241

Чавандозларимиз Шаржада тўрт бор шоҳсупага кўтарилшди

20-23 февраль кунлари БААнинг Шаржа шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CIS5*-W ва CIS2* таснифидаги халқаро мусобақалар ўтказилди. Унда ўзбекистонлик чавандозлар 2 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

 Кумуш медаль:
140 см, тўсиқ баландлиги (21 февраль): Абдураҳмон Абдуллаев, “Go for It” лақабли отда;
190 см баландликдаги 6 тўсиқ (22 февраль): Абдураҳмон Абдуллаев, «Chikarito».

 Бронза медаль:
140 см (20 февраль): Бекзод Қурбонов, “Mats V G";
190 см баландликдаги 6 тўсиқ (22 февраль): Бекзод Қурбонов, “Mats V G".

Text to speech