22 Февраль 2025 474

Волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Бугун «ЖАР» спорт комплексида волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат волейбол федерацияси раҳбарияти иштирок этишди. Расмийлар спортчиларни янги мавсум бошлангани билан қутлаб, бўлажак баҳсларда барча жамоаларга омад тилашди.

Дастурга кўра, кеча бошланган 1-тур беллашувлари 26 февралга қадар давом этади. Бу йилги мамлакат биринчилигида йигирмата жамоа ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Text to speech