Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти этиб сайланди
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конгресси ўтказилди. Унда Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-полковник Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти этиб сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, шунингдек, Спорт вазирлиги ҳамда МОҚ раҳбарияти иштирок этган мазкур тадбир давомида ўзбек футболининг истиқболига оид қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди. Баҳодир Низомович юклатилган масъулиятли вазифани адо этишда бор куч-ғайратини ишга солишга, миллий терма жамоанинг 2026 йил ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши учун барча шароитларни яратишга ваъда берди.
Ўз навбатида, расмийлар Б.Қурбоновни янги лавозимга сайлангани билан қутлаб, унинг фаолиятида улкан омад ва муваффақиятлар тилашди.