Токио-2020: Дзюдочиларимизнинг эҳтимолий рақиблари кимлар бўлади?
Ҳозирга келиб, дзюдо бўйича барча терма жамоаларнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этувчи таркиби маълум бўлди. Ушбу мақолада вакилларимизнинг эҳтимолий рақиблари ҳақида гаплашамиз.
Ушбу спорт қоидаларига кўра, қуръадан аввал рейтингдаги энг юқори 8 спортчи ажратиб олинади ва уларнинг гуруҳлардаги ўрни белгилаб олинади. Бунда “А” гуруҳидан 1 ва 8, “В” гуруҳидан 4 ва 5, “С” гуруҳидан 2 ва 7, “Д” гуруҳидан 3 ва 6-сараланган дзюдочилар ўрин эгаллашади. Халқаро дзюдо федерациясининг якуний рейтингига кўра, 4 нафар дзюдочимиз: Шарофиддин Лутфиллаев (-60 кг), Сардор Нуриллаев (-66 кг), Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) ва Давлат Бобонов (-90 кг) ушбу саккизликдан жой олди. Қуйида, ушбу вазн тоифаларида кучли саккизликдаги дзюдочиларнинг қайси гуруҳлардан жой олиши билан танишишингиз мумкин:
-60 кг:
«А» гуруҳи
Роберт Мшвидобадзе (Россия)
Номаълум рақиб
Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи)
Номаълум рақиб
«В» гуруҳи
Франсиско Гарригос (Испания)
Номаълум рақиб
Шарофиддин Лутфиллаев (Ўзбекистон)
Номаълум рақиб
“С” гуруҳи
Наохиса Такато (Япония)
Номаълум рақиб
Лухуми Чхвимиани (Грузия)
Номаълум рақиб
“Д” гуруҳи
Елдос Сметов (Қозоғистон)
Номаълум рақиб
Ким Вон Жин (Ж.Корея)
Номаълум рақиб
-66 кг:
“А” гуруҳи
Мануэл Ломбардо (Италия)
Номаълум рақиб
Сардор Нуриллаев (Ўзбекистон)
Номаълум рақиб
“В” гуруҳи
Хифуми Абэ (Япония)
Номаълум рақиб
Басху Ёндонперенлеи (Мўғулистон)
Номаълум рақиб
“С” гуруҳи
Ан Баул (Ж.Корея)
Номаълум рақиб
Альберто Гаитеро (Испания)
Номаълум рақиб
“Д” гуруҳи
Важа Маргвелашвили (Грузия)
Номаълум рақиб
Барух Шмаилов (Исроил)
Номаълум рақиб
-81 кг:
“А” гуруҳи
Маттиас Кассе (Бельгия)
Номаълум рақиб
Алан Хубецов (Россия)
Номаълум рақиб
“В” гуруҳи
Ведат Албайрак (Туркия)
Номаълум рақиб
Франк де Вит (Нидерландия)
Номаълум рақиб
“С” гуруҳи
Саги Муки (Исроил)
Номаълум рақиб
Шарофиддин Болтабоев (Ўзбекистон)
Номаълум рақиб
“Д” гуруҳи
Тато Григалашвили (Грузия)
Номаълум рақиб
Саид Муллаи (Мўғулистон)
Номаълум рақиб
-90 кг:
“А” гуруҳи
Николоз Шеразадишвили (Испания)
Номаълум рақиб
Михаиль Игольников (Россия)
Номаълум рақиб
“В” гуруҳи
Лаша Бекаури (Грузия)
Номаълум рақиб
Давлат Бобонов (Ўзбекистон)
Номаълум рақиб
“С” гуруҳи
Ноел Ван Энд (Нидерландия)
Номаълум рақиб
Иван Моралеш (Куба)
Номаълум рақиб
“Д” гуруҳи
Кристиан Тоц (Венгрия)
Номаълум рақиб
Неманья Майдов (Сербия)
Номаълум рақиб
Бу орқали қуръа схемасини шакллантириб, финалгача босиб ўтиладиган йўлни тахмин қилиш мумкин. “А” ва “В”, “С” ва “Д” гуруҳларининг ғолиблари ярим финалда тўқнаш келишади. Ушбу дзюдочиларимиз баҳсларни иккинчи даврадан бошлашади ва сараланган рақиблари билан катта эҳтимолда чорак финалда тўқнаш келишади.
Қуръа ташлаш маросими якунланганидан сўнг, “номаълум рақиб”ларнинг айнан ким бўлишини билиб олиш мумкин. Бироқ катта эҳтимолда ҳар бир гуруҳнинг сараланган вакиллари чорак финалларда ўзаро тўқнаш келишади. Шубҳасиз, жамоамиз мураббийлари мана шу ҳолат бўйича ўз шогирдини тайёрлаб боришмоқда. Эҳтимолий рақиблари устида ишлаб, уларга қарши тактикаларни ҳам синовдан ўтказишмоқда.
Шу ўринда саккизликка кира олмаган вакилларимиз ҳам рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун татамига чиқишади. Фарқли равишда юқоридаги 4 нафар ҳамюртимиз илк беллашувни нисбатан кучли рақибларга қарши мусобақани бошламасликлари ва қуръанинг қайси томонидан финал сари одимлашларини билишларида.
Нима бўлганда ҳам, ҳамюртларимизга бўлажак мусобақада фақат ва фақат чиройли ғалабалар тилаб қоламиз. Беллашувларгача Токио-2020 дзюдочиларимиз учун қўлга киритилган лицензиялар сони бўйича тарихий натижа бўлиб улгурди. Энди буни медаллар бўйича ҳам янгилаб қўйиш қолди холос. Ҳажиме!