20 Февраль 2025
405
Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш жараёни муҳокама қилинди
Бугун Спорт вазирлигида вазир Адҳам Икрамов ва МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов “China Camc Engineering” компаниясининг вице-президенти Лиу Шеншен билан учрашув ўтказишди. Унда расмийлар пойтахтимизда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчасининг лойиҳасини муҳокама қилишди.
Суҳбат давомида қурилиши якунланаётган объектларни энг замонавий инвентарлар билан жиҳозлаш, умумий иш жараёнини жадаллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашилди.