12 Февраль 2025
361
Харбин-2025: Жамолиддинова ҳамда Раҳимова қисқа дастурдаги чиқишларини намойиш этишди
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Нигинабону Жамолиддинова ҳамда Севинч Раҳимова қишки Осиё ўйинларида дебют қилишди. Қисқа дастурдаги ижроси билан Жамолиддинова 27.88, Раҳимова эса 18.09 балл жамғаришга эришди. Энди улар эртага эркин дастурдаги чиқишларини намойиш этадилар.