Ру En O'z
11 Февраль 2025 329

Харбин-2025: Чигирев ва Гейниш қисқа дастурдан кейин етакчилик қилишмоқда

Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш қисқа дастурдаги иштирокларини якунлашди. Мураккаб элементларни ажойиб тарзда ижро этган спортчиларимиз 64.55 балл жамғаришга эришдилар.

Ҳозирда бизнинг жуфтлик ушбу машқ якуни бўйича пешқадамлик қилмоқда. Эртага эркин дастурдан кейин ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Олға, Ўзбекистон!

Text to speech