Ру En O'z
11 Февраль 2025 313

Таэквондочиларимиз Фужайрадаги турнирни муваффақиятли ўтказишди

БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WT бўйича G2 таснифидаги мусобақа ўтказилмоқда. Айни пайтга келиб, катталар ўртасидаги беллашувлар ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалларига сазовор бўлди.

 Олтин медаль:
+73 кг: Светлана Осипова
-80 кг: Жасур Жайсунов

 Кумуш медаль:
-74 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев

 Бронза медаль:
-46 кг: Мадина Шониёзова
-46 кг: Зуҳра Тожиматова
-49 кг: Лайло Ҳасанова
-57 кг: Шаббона Абдувалиева
-67 кг: Озода Собиржонова
-74 кг: Ёдгорбек Жўрабоев

Text to speech