10 Февраль 2025
293
Расмийлар спорт соҳасидаги устувор вазифаларни муҳокама қилишди
Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Бош котиб Ойбек Касимов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда соҳада амалга оширилаётган ишлар, режалаштирилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, оммавий ва профессионал спортни ривожлантиришга оид устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.