10 Февраль 2025
316
Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли ўтказишмоқда
Таиланднинг Пхитсанулок шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича U18, U23 ёш тоифалари ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтгача 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Олтин медаль:
U18, аралаш эстафета
Самира Исмоилова (U18, индивидуал вақт пойгаси)
Янина Кускова (катталар, индивидуал вақт пойгаси)
Бронза медаль:
Асал Ризаева (U23, индивидуал вақт пойгаси)