7 Февраль 2025
341
Харбин-2025: Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли старт олди!
Шорт-трек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог Ўзбекистон делегациясининг Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлаб берди. 1500 метр масофага кечган пойганинг чорак финалида қатнашган юртдошимиз 2:30:60 дақиқалик натижа билан ярим финалга йўл олди.
Бироздан кейин спортчимиз 500 ва 1000 метр масофаларда ҳам саралаш дастурида стартга чиқади.