Ру En O'z
13 Июль 2021 1383

Токио-2020 Олимпиадаси олдидан расмий матбуот анжуманига таклиф этамиз!

23 июль куни бошланадиган Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг стартига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Айни пайтга келиб, унда иштирок этадиган Ўзбекистон делегациясининг таркиби маълум бўлиб улгурди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мазкур мусобақага ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши остида Туризм ва спорт вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан муносиб ҳозирлик кўрмоқда. Ҳозирда бокс, таэквондо, дзюдо каби терма жамоаларимиз Токиога шаҳрига етиб борган ва Олимпиададан аввал сўнгги ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда.

Асосий делегациямиз 19 июль куни Японияга йўл олади. Шу муносабат билан 14 июль куни соат 11:00 да МОҚ Мажлислар залида бўлажак Олимпиада олдидан расмий матбуот анжумани ташкил этилади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси барча ОАВ, блогерларни мазкур тадбирга таклиф этади.

Text to speech