12 Июль 2021
1827
Таэквондочиларимизнинг Токиодаги йиғини қизғин давом этмоқда
Хабар берганимиздек, ҳозирда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида бўлиб турибди. Йиғин Олимпиададан аввал сўнгги тайёргарлик босқичи ҳисобланади.
9 июль куни бошланган машғулотлар 22 июлга қадар давом этади. Жамоамиз жойлашган меҳмонхона Олимпия шаҳарчасидан 9 км узоқликда қад ростлаган бўлиб, йиғин тугаши билан лицензиатларимиз асосий делегация таркибига қўшилади. Уларга спарринг-рақиб бўлаётган бошқа таэквондочиларимиз эса йиғин якунлангач Тошкентга қайтиб келишади.
Эътиборингизга машғулотлардан фотосуратларни ҳавола қиламиз: