24 Январь 2025 529

Қиличбозларимиз Болгария ва Қатарда ўтаётган нуфузли мусобақалардаги иштирокларини бошлашди

Болгариянинг Пловдив шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. 39 давлатдан 400 дан ортиқ спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашишмоқда.

Ортда қолган кун аёллар ўртасида саралаш баҳслари ўтказилди. Унда ҳамюртларимиздан Фернанда Эррера 1/32 финал босқичига йўл олди. Плей-офф баҳслари 26 январь куни бўлиб ўтади. Бугун кун давомида Муса Аймуратов саралаш баҳсларида жанг қилиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, бугун Қатар мезбонлик қиладиган шпага бўйича Гран-при турнири ҳам старт олади. Унда дастлабки кун қизлар ўртасидаги саралаш баҳслари ўтказилади.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu