11 Январь 2025
195
Эшкак эшувчиларимиз ҳам машғулотларга киришишди
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам машғулотларни бошлашди. Спортчиларимиз Туябўғиз сув омборидаги терма жамоа базасида шуғулланишяпти.
Машғулотлар об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда очиқ ҳавзада ва тренажер залида олиб бориляпти. Эшкак эшувчиларимиз машқларда сувга мослашиш билан бирга енгил жисмоний юкламаларни олишмоқда.