Ру En O'z
11 Январь 2025 193

Эррера ва Пердибаева плей-оффда ўзаро тўқнаш келишади

Тунисда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Гран-при турнирининг биринчи куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда аёллар ўртасида дастлабки саралаш баҳслари ташкил этилди.

Муросасиз баҳсларда Фернанда Эррера ва Гулистан Пердибаева 1/32 финал босқичига ўта олишди. Аҳамиятлиси, қуръа ҳар икки спортчимизни ушбу босқичда рўбарў қилди. Шунингдек, мазкур нуқтадан медаллар учун курашга киришадиган Зайнаб Дайибекова гонконглик Саммер Сит билан иштирокини бошлайди. Плей-офф баҳслари эртага бўлиб ўтади.

Бугун эркаклар ўртасида дастлабки квалификация босқичи ўтказилади. Унда Сардор Абдукаримбеков, Муса Аймуратов, Исламбек Абдазов, Алпамис Уракбаев ҳамда Зуҳриддин Қодиров жанг олиб боришади.

Text to speech