9 Январь 2025
734
Дзюдочиларимизнинг Австриядаги йиғини айни авжида
Терма жамоаларимизнинг ўқув-машғулот йиғинларидан лавҳаларни улашишда давом этамиз. Эътиборингизни Австриянинг Миттерзилл шаҳрида дзюдо бўйича ўтаётган халқаро йиғинга қаратамиз.
Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, ушбу йиғинда 60 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ўзаро тажриба алмашишмоқда. 17 январга қадар давом этадиган машғулотларда 20 нафарга яқин ҳамюртимиз ҳам ўз маҳоратларини оширмоқдалар. Ушбу йиғин терма жамоамиз вакилларига келаси ой бўлиб ўтадиган халқаро мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.