Ру En O'z
6 Январь 2025 350

Дзюдочиларимиз Австрия йиғинига йўл олишди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бугун йилнинг илк ўқув-машғулот йиғинида қатнашиш учун Австрияга жўнаб кетди. Миттерзилл шаҳрида ташкил этиладиган ушбу йиғинда 50 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрадиган спортчилар ўзаро тажриба алмашишади.

Режага кўра, ҳамюртларимиз 16 январга қадар Австрия йиғинида бўлишади. Мазкур сафарга Диёра Келдиёрова, Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсупов каби Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари қаҳрамонларидан ташқари терма жамоадан чақириқ олган 10 нафардан ортиқ ёш спортчи жалб этилган.

Text to speech