5 Январь 2025 448

Колумбиядаги саблячи йигитларимизнинг бенефиси

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Колумбияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида қатнашаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақанинг йигитлар ўртасидаги яккалик беллашувлари ҳам юртдошларимиз учун омадли ўтиб, қиличбозларимиз барча турдаги медалларга эгалик қилишди.

Муросасиз баҳслар якунида икки ўзбек спортчиси - Муса Аймуратов ҳамда Сардор Абдукаримбеков олтин медаль учун кураш олиб боришди. Унда Аймуратовнинг қўли баланд келиб, ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, яна бир юртдошимиз Алпамис Уракбаев бронза медалларидан бирига сазовор бўлди. Бугун жамоавий йўналишдаги беллашувлар ўтказилади.

Text to speech