5 Январь 2025
390
Таэквондочиларимиз Туркия йиғинига жўнаб кетишди
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси йилнинг дастлабки йиғинини ўтказиш учун Туркияга йўл олди. Анталья шаҳрида кечадиган машғулотлар 19 январь кунига қадар давом этади.
Мазкур йиғинга 42 нафар спортчи жалб қилинган. Машғулотларда спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини яхшилашга аҳамият қаратилади. Режага кўра, Анталья йиғинидан кейин жамоамиз дастлабки халқаро мусобақада иштирок этади.