30 Декабрь 2024
225
III ёшлар Осиё ўйинлари ўтказиладиган кунлар ва ундан ўрин оладиган спорт турлари маълум бўлди
Осиё Олимпия кенгаши ҳамда Баҳрайн Олимпия қўмитаси III ёшлар Осиё ўйинлари ўтказиладиган саналар ва унинг дастуридан ўрин оладиган спорт турларини тасдиқлади. Унга кўра, мусобақа келаси йилнинг 22-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Дастурдан қуйидаги спорт турлари ўрин олди:
Енгил атлетика
Бадминтон
Баскетбол 3х3
От спорти
Киберспорт
Футзал
Гольф
Гандбол
Дзюдо
Жиу-житсу
Аралаш жанг санъати турлари
Велошоссе
Сузиш
Стол тенниси
Таэквондо WT
Триатлон
Спорт курашлари
Оғир атлетика
Кабадди
Волейбол
Текбол