29 Декабрь 2024
409
Осиё боксида уч нафар ҳамюртимиз эътироф этилди
Осиё бокс конфедерацияси йил якунлари бўйича энг яхшиларни эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда 3 нафар ҳамюртимиз ўз йўналишларида қитъамизда тенгсиз деб топилди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, “Миллий спорт мукофоти-2024” танловида “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинацияда ғалаба қозонган Тўлқин Қиличев қитъамиз боксида ҳам энг яхши устоз деб топилди. Шунингдек, катталар ўртасидаги Осиё чемпиони Феруза Казакова У22 ёш тоифасида, ўсмирлар ўртасида қитъа чемпиони Мафтуна Янгиева ҳам ўз ёш тоифаларида энг яхши деб эътироф этилган.
Қолаверса, Осиё бокс конфедерацияси Ўзбекистон терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида қитъамиз шарафини муносиб ҳимоя қилгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.