МОҚ ва РСТИАМда йил сарҳисоб қилинди
Янги 2025 йил ҳам яқинлашиб келмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти МОҚ ҳамда унинг қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) ходимлари билан йил якунларига бағишланган учрашув ўтказди. Унда 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар, ўтказилган мусобақалар бўйича ҳисоботлар тингланиб, барча йўналишларда йил сарҳисоб қилинди.
МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров қўмита ҳамда тиббиёт марказининг аҳил жамоасига ўз вазифасига сидқидилдан ёндашаётгани, юртимиз спорти ва мамлакатимизда олимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди. Кўтаринки кайфиятда ўтган йиғилишда йил давомида алоҳида фаоллиги билан ажралиб турган ходимлар тақдирланди.
Шунингдек, Қўмита раҳбарияти Олимпия йили ҳар томонлама муваффақиятли якунланаётгани билан барчани қутлаб, жамоага байрам табригини йўллади.