11 Июль 2021
2040
Регби-7 жамоамиз Қозоғистонга жўнаб кетди
Регби-7 бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Мусобақа 17 июлга қадар ўтказилиб, унда қўшни мамлакат вакилларининг етакчи жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Қайд этиш жоиз, мазкур турнир келаси йил Хитойда бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё ўйинларига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Мусобақада мамлакатимиздан ташқари мезбон давлат, шунингдек, Россия ва Қирғизистондан ташриф буюрган жамоалар ҳам иштирок этишади.