Ру En O'z
26 Декабрь 2024 70

Ёш оғир атлетикачиларимиз Қатардаги Осиё чемпионатини муваффақиятли якунлашди

Қатарда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди.

Ўсмирлар ўртасида +102 кг вазн тоифасида қатнашган Омадилло Олимов даст кўтаришда 156 кг, силтаб кўтаришда 205 кг ва умумий ҳисобда 361 кг натижа билан мутлақ чемпионликка эришди ва 3 та олтин медалга сазовор бўлди. Ёшлар тоифасида ҳам ўз омадини синаб кўрган полвонимиз ушбу натижа билан яна 3 та бронза медалини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари мазкур қитъа биринчилигида 17 тадан олтин ва кумуш, 10 та бронза, жами 44 та медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон Миллий Олимия қўмитаси мамлакат оғир атлетика федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни қитъа биринчилигида эришилган муваффақият билан қутлайди.

Text to speech