МОҚнинг яқин ҳамкори Анвар Илясов халқаро фототанловда иккинчи ўринни эгаллади
Боку шаҳри (Озарбайжон)да Халқаро бадиий фотография ассоциацияси (IAAP) ва “Gilavar Photo Club of Azerbaijan” ташкилотлари томонидан Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борган фотомухбирлар учун конкурс ўтказилди. Аҳамиятлиси, унда “Парижни забт эт” номли сурати билан қатнашган Ўзбекистон МОҚнинг яқин ҳамкори, ўзбек фотожурналситикасининг дарғаларидан бири Анвар Илясов кумуш медалга сазовор бўлди.
Қайд этиш жоиз, A.Ilyasov Ўзбекистон делегацияси таркибида 7 та ёзги Олимпия ва 6 та ёзги Осиё ўйинларида қатнашиб, спортчиларимизнинг унутилмас онларидан тарихий суратларга муаллифлик қилган. Бу унинг халқаро майдонда қўлга киритган тўртинчи мукофоти бўлди. Бунгача ҳамюртимиз 2015 ва 2018 йиллар Москвадаги “Ғалаба энергияси” танловида олтин ҳамда бронза, 2016 йил Софияда спорт курашлари оламида ташкил этилган кўргазмада махсус совринга эга чиққан эди.