Ру En O'z
17 Декабрь 2024 139

Йилқичилик ва от спорти ҳамда замонавий бешкураш федерацияларида йил сарҳисоби ўтказилди

Пойтахтимиздаги “Марказий темирйўлчилар маданият саройи”да Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти ҳамда замонавий бешкураш федерацияларининг йил якунларига бағишланган ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда мазкур федерацияларнинг ортда қолган Олимпия йилидаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, федерациялар раҳбарияти таркибида баъзи ўзгаришлар амалга оширилди.

Хусусан, Рустам Ҳасанов ва Шуҳрат Латифов Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раисининг ўринбосари, Раҳматжон Рустамов эса замонавий бешкураш федерацияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланишди. Баҳромжон Газиев эса мамлакат замонавий бешкураш федерацияси раиси лавозимига қайта сайланди.

Шунингдек, турли йўналишлар бўйича йилнинг энг яхшилари ҳам аниқлаб олинди. Унга кўра, Самира Абзалова ҳамда Дониёр Раҳимов йилнинг энг яхши бешкурашчиси деб топилган бўлса, Феруза Абдуллаева от йўрттириш, Хуршидбек Алимжонов конкур ва Жасурбек Хотамбеков учкураш йўналишида энг яхши спортчи деб топилди. Олтин тақа соврини эса “Аlise G” тулпорига насиб этди.

Text to speech