Ру En O'z
16 Декабрь 2024 219

Дзюдочиларимиз янги мавсумга Янгиободда тайёрланишмоқда

Шу кунларда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси янги мавсум олдидан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Машғулотлар Тошкент вилоятидаги «Янгиобод» спорт базасида ташкил этиляпти.

Жорий йиғинга катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган спортчилар жалб этилган. Машғулотларда асосан умумий жисмоний тайёргарликни кучайтиришга эътибор қаратилмоқда. Қайд этиш жоиз, мураббийлар штаби таркибида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан кейин спортчилик фаолиятини тугатган Шарофиддин Болтабоев ва Гулноза Матниязовани ҳам учратиш мумкин.

Text to speech