16 Декабрь 2024
242
Саблячи қизларимиз Жаҳон кубогида жамоавий дастурда ҳам кумуш медалга сазовор бўлишди
Саблячиларимиз U20 ёш тоифасида ташкил этилган Жаҳон кубоги босқичидаги иштирокларини якунлашди. Венгрияда кечган беллашувларда қизларимиз жамоавий дастурда кумуш медалга эга чиқишди.
Қизларимиз мусобақани жиддий рақиблардан бири Корея Республикаси устидан қозонилган ғалаба билан бошлашди. Шундан сўнг чорак финалда Полша, ярим финалда Буюк Британия мағлуб этилди. Чемпионлик баҳсида эса мезбонлар 45:42 ҳисобида устун келишди.
Беллашувларда яккалик баҳсларида ҳам кумуш медални қўлга киритган Гулистан Пердибаева, шунингдек, Фернанда Эррера, Самира Шокирова ҳамда Аякўз Жумамуратова юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Афсуски, Германияда ташкил этилган йигитлар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртларимиз чорак финалда мезбонларга имкониятни бой беришди.